Зеленский Путинни музокаралар учун Киевга таклиф қилди
Фото: The Hill
Украина президенти Владимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путинни Киевга музокараларга чақирди. Бу ҳақда DW хабар берди.
Владивостокда бўлиб ўтган Шарқий иқтисодий форумида Путин Москва музокаралар учун энг мақбул жой эканини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Зеленский Россия пойтахтига келадиган бўлса, унга 100 фоиз хавфсизлик кафолатланади.
Зеленский эса бунга жавобан:
«У Киевга келиши мумкин. Мен эса Москвага бора олмайман, чунки мамлакатим ҳар куни ракета зарбалари ва ҳужумларга дуч келмоқда», — деди.
Украина президентининг таъкидлашича, Путин аслида у билан учрашишни ва урушни тўхтатишни истамайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг