Зеленский ҳудудлар масаласини фақат Путин билан муҳокама қилишга тайёр

Фото: CNN
Украина президенти Владимир Зеленский ҳудудлар масаласини Россия билан муҳокама қилишга тайёр, аммо бу фақат Владимир Путин билан учрашувда амалга ошиши мумкин. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Сергей Кислица NBC Newsга берган интервьюсида маълум қилди.
— Менимча, президент Зеленский очиқ-ойдин билдирдики, у президент Путин билан ўтириб, ҳудудлар масаласини муҳокама қилишга тайёр. Территориал масалада суҳбат бошланиши мумкин бўлган нуқта — бу ҳозирги тўқнашув чизиғидир, — деди Кислица.
Унга кўра, Зеленский ҳудудлар масаласида ҳам Украина қонунчилиги, ҳам жамоатчилик фикрига таянади. Украина жамияти эса ҳеч қандай ҳудудни тинчлик эвазига алмашишга қатъиян қарши.
Кислица, шунингдек, Украина ҳозирча Россия президенти Владимир Путин мазмунли музокараларга ва учрашувга тайёрлигидан дарак кўрмаётганини таъкидлади.
Аввалроқ хорижий ОАВ хабар қилишича, Путин Аляскада АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув чоғида Украина Донбасснинг барча ҳудудини, жумладан Киев назоратидаги ерларни ҳам Россияга топшириши лозимлигини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг