Зангиотада 1,1 миллиард сўмлик табиий газ ўғирланди

Тошкент вилоятида 1,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ўтказилган рейд жараёнида «Қ. К.» номли умумий овқатланиш масканидаги газ жиҳозларининг сарфи истеъмолчи томонидан ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасининг максимал ҳисоблаш қувватидан ошиқча экани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, ҳисоб-китоб қилинганда давлат ва жамият манфаатларига 1 миллиард 157 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган.
Ушбу ноқонуний ҳолатга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг