Юнусобод туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Саидалиев Аброрхўжа Рустамхўжа ўғли Юнусобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Аброрхўжа Саидалиев 1994 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2017 йилда Ўзбекистон миллий университети, 2021 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти олий.
Саидалиев 2018-2022 йилларда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида ишлаган. У 2022 йилнинг июнь ойидан ушбу туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исматов Даврон Рахимджонович Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг