ЮНИСEФ Қашқадарёдаги шифохонага 100 минг АҚШ долларилик тиббий ускуналар топширди

17:26 07 Май 2024 Жамият
709 0

Фото: "Халқ сўзи"

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ЮНИСEФ томонидан қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги энг замонавий тиббий ускуналар топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари, ЮНИСEФнинг юртимиздаги ваколатхонаси вакиллари ҳамда вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази жамоаси иштирок этишди.

— Ушбу тиббий жиҳозларнинг 5 таси Германияда ишлаб чиқарилган энг замонавий наркоз ускуналари бўлиб, оғир беморларда тезкор жарроҳлик амалиётларини бажаришда муҳим аҳамиятга эга, — дейди марказ бош шифокори Тўлқин Расулов. — Шунингдек, яна 5 таси Вьетнамда ишлаб чиқарилган замонавий СИПАП аппарати ҳисобланади. Ушбу аппаратлар бемор болаларга сунъий нафас беришда қўлланилади.

Шу куни марказда учта янги гемодиализ аппарати, шунингдек, беморларга қулайлик яратиш мақсадида янги барпо этилган «Қабулхона» мажмуаси ҳам фойдаланишга топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер