Юксак ватанпарварлик ғоялари тараннуми
Онгу тафаккуридаги заковат, шууридаги шижоатни ҳаётнинг мазмундорлигига йўналтириб, умр дафтари аталмиш турмуш саҳифаларини авлоддан-авлодга ўтиб келаётган кўникма, анъана ва ўлмас қадриятлар билан бойитиш инсонгагина хос фазилат. Умумлашганида маънавият аталмиш мана шу куч башарият эволюциясига шиддат ато этиб, ҳар бир миллат унинг абадий чашмаларидан баҳра олади.
Мустақиллик ана шу улкан маънавий захираларимиз асосида миллий истиқлол маънавиятини яратиш, ривожлантириш, миллий тил ва маданиятни тараққий эттириш, ўзликни англаш, ғурур, ифтихор ва ватанпарварликни ўстириш имконини берди.
— Жамият тараққиёти ва унда маънавий муҳит барқарорлигида давлат хизматчилари ва раҳбар шахсларнинг маънавий-ахлоқий қиёфаси муҳим ўрин тутади, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими раиси Акрам Муқимов. — Табиийки, бу кишидан билим ва тажрибадан ташқари аждодларимиздан мерос ва бугунги кунда умумбашарий қадриятлар сифатида эътироф этилаётган одоб меъёрларига қатъий риоя этишни талаб этади. Шу боис донишмандлар юксак маънавият йўлида Шарқ ортга қайрилса кифоя дейишади.

Навоий вилояти Маънавият ва маърифат марказида давлат хизматчилари учун буюк алломаларимиз илмий меросини тарғиб қилиш бўйича ўтказилган семинар-тренингни айни йўлдаги қадамлар сирасига киритиш мумкин.
Унда Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказлари ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўқитувчилари томонидан “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуларида маърузалар қилиниб, бугун рўйи заминни безовта қилаётган муаммолар бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Тарғибот тадбирлари вилоят ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг