Ёзда Европада туризм сектори коронавирусдан олдинги даражага қайтиши кутилмоқда

Иллюстратив фото
Европанинг энг йирик туроператорларидан бири — TUI ёз фасли туризм учун жуда самарали бўлишини ваъда қилмоқда.
Компания прогнозларига кўра, бу йил сайёҳлик сектори айланмаси коронавирусдан олдинги даражага қайтиши ёки унга яқинлашиши мумкин. Шу боис унинг таркибига кирувчи авиакомпаниялар гуруҳи 2019 йилнинг ёзида барча йўналишларга парвоз қилишни режалаштирмоқда.
Дам олувчилар пандемия сабабли аввал бекор қилган ёки қолдирган қиммат узоқ муддатли турларга борган сари кўпроқ буюртма беришмоқда. Буюк Британияда вакцина олган саёҳатчилар учун барча чекловлар олиб ташланганини ҳам ана шундай ижобий натижаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур давлат TUI учун иккинчи энг муҳим бозор ҳисобланади.
Қайд этиш жоизки, TUIʻнинг қиш мавсуми учун прогнозлари унчалик ўзини оқламади: декабрь ойида компания иш юкининг 60-80 фоизини коронавирусдан олдинги даражасини кутган эди, аммо ҳозирча амалда бу кўрсаткич атиги 58 фоизи чиққан.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг