Ёшлар таълими – тараққиёт ва фаровонлик гарови

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда биз ёшларнинг таълим олишимизга бўлган эътибор сезиларли даражада ортди. Давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим тизимидаги янгиланишлар ва талабалар учун яратилаётган имкониятлар мамлакатнинг келажагини билимли ва рақобатбардош авлод билан таъминлашга қаратилган.
Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган бир қатор қонун ва давлат дастурлари ёшлар таълимини янада такомиллаштиришга йўналтирилган муҳим ҳужжатлардан ҳисобланади. Бу ишлар доирасида замонавий мактаблар ва касб-ҳунар марказлари ташкил этилиб, халқаро стандартларга мос таълим дастурлари жорий этилмоқда. Бундан ташқари, талаба-ўқувчилар учун грантлар, стипендиялар ва кредитлар имконияти кенгайтирилиб, онлайн таълим ва рақамли платформалар ривожланмоқда.
Ўтган яқин йиллар ичида юртимизда олий таълим муассасалари сони кескин ошди. Хусусан, хорижий университетлар филиаллари, нодавлат олий ўқув юртлари очилмоқда. Бу эса ёшларга сифатли таълим олиш имконини яратиб беряпти.
Ўзбекистонда ёшлар таълими нафақат академик билим бериш, балки миллий ва халқаро тажрибаларни уйғунлаштирган ҳолда мустақил фикрлайдиган, ташаббускор ва инновацион ечимлар топа оладиган шахслар сифатида тарбиялашга йўналтирилган. Бунинг исботини олийгоҳларимизда ўқишни истаган хорижлик талабалар сонининг йилдан йилга ортиб бораётганида ҳам кўришимиз мумкин. Жумладан, 2024-2025 ўқув йилида республикамиздаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган. Бу 10 йил аввалги кўрсаткичга қараганда қарийб 18 баробарга кўп.
Нафақат хорижликларнинг мамлакатимизда таълим олишга бўлган талаби ортяпти, балки тенгдошларимизнинг ҳам нуфузли хорижий олий ўқув юртларида таълим олишга бўлган иштиёқлари ортмоқда. Минглаб тенгдошларимиз дунёнинг етакчи университетларида ўқишларини муваффақиятли давом эттиришмоқда.
Хулоса сифатида айтадиган бўлсак, ёшлар таълими – ҳар қандай давлатнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади. Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар, таълим сифатини оширишга қаратилган стратегиялар ва давлатнинг қатъий иродаси мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. Бу эса ўз навбатида барқарор ривожланиш ва фаровон келажак учун асос бўлади.
Иброҳим НЎМОНОВ
«Сарбон» университети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг