Ёшлар кунига бағишланган «ARTmosfera» ёшлар кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Фото: Давронбек Эрназаров/«Халқ сўзи»
Кеча, 10 июль куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Ёшлар кунига бағишланган «ARTmosfera» ёшлар кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.





Мазкур кўргазмада Ўзбекистон Бадиий академияси стажёрлари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, «Кимё» Халқаро университети, Сергей Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институти талабалари иштирок этди.



«ARTmosfera» ёшлар кўргазмасида сўнгги икки йил мобайнида ёш рассомлар томонидан турли йўналишларда яратилган рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, инсталляция, фото санъати ва видео-арт ишлари намойиш этилди.




Шунингдек, очилиш кунида энг фаол ва иқтидорли иштирокчиларни дипломлар билан тақдирлаш маросими ўтказилди. Ғолиблар рангтасвир, графика, фотография, рақамли санъат ва видео-арт, шунингдек, энг ёрқин ғоя, анъаналарни қайта талқин қилиш ва ижтимоий ёки экологик санъатга қўшган ҳиссаси каби номинациялар бўйича тақдирландилар.



Бундан ташқари, «ARTmosfera» кўргазмаси томошабинлар ва ёш рассомлар учун учрашув ва мулоқот майдонига айланди. Бу ерда томошабинлар рассомлар билан яқиндан танишиш, уларга саволлар бериш ва асарлар ҳақида фикр алмашиш имкониятига эга бўлдилар.





Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида ўтказилаётган «ARTmosfera» ёшлар кўргазмаси 2025 йилнинг 10 август кунига қадар давом этади.




Давронбек ЭРНАЗАРОВ, Отабек Саидаҳмадов
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг