Ярим асрлик тарихга эга мактаб ёшларига қулайлик яратилди
Фаолият бошлаганига ярим аср тўлган 8 – сон мусиқа ва санъат мактаби учун 2026 йилнинг дастлабки ойи ўзгача руҳда кечмоқда. Негаки, Вобкент туманидаги мазкур даргоҳга замонавий қулайликларга эга қўшимча бино қурилиб фойдаланишга топширилди.

-Маданият ва санъат соҳасида ёш истеъдодларни излаб топиш, қўллаб – қувватлаш, улар қобилиятини юзага чиқариш борасида жамоамиз катта тажрибага эга,- дейди мактаб директори Алишер Насуллаев. — Ярим аср давомида бу ердан кўплаб иқтидор эгалари етишиб чиқди. Улар бой маданий меросимизни асраб – авайлаш, санъат жозибасидан халқимизни баҳраманд этишда камарбаста бўлди. Бизга шундай замонавий қўшимча бинонинг қурилиб фойдаланишга топширилиши эса ёш истеъдодларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик ифодасидир. Бу каби юмушларда Президентимизнинг 2022 йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

100 ўринга мўлжалланган бино “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ажратилган 1,5 миллиард сўм миқдоридаги маблағ эвазига барпо этилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги ташаббуси билан мактаб моддий – техникасини мустаҳкамлаш учун 70 миллион сўм маблағ харж қилинди. Айни дамда мактабда маданият ва санъатга меҳр қўйган 274 ўқувчи таҳсил олмоқда.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг