Япония Россия билан тинчлик шартномасини имзолаш истагини билдирди
Иллюстратив фото
Япония Россия билан тинчлик шартномасини тузиш ниятида. Бу ҳақда мамлакатнинг янги Бош вазир Санаэ Такаити маълум қилди.
«Россия билан муносабатлар қийин аҳволда, аммо Япония ҳукуматининг йўналиши ҳудудий масаласини ҳал қилиш ва тинчлик шартномасини тузишдир», — деди у.
Либерал-демократик партия етакчиси Санаэ Такаити парламентнинг иккала палатасида ўтказилган овоз беришдан сўнг Япониянинг биринчи аёл бош вазири сифатида сайланди.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Москванинг Япониянинг янги бош вазирига бўлган умидларини маълум қилган эди. Дипломатнинг таъкидлашича, Россия томони Такаити тажрибаси Россия — Япония муносабатларидаги муаммоларга янгича қараш имконини беради, деб умид қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг