Эронда янги олий раҳбар сайланди
Эрон Экспертлар кенгаши кўпчилик овоз билан Мужтабо Хоманеийни Ислом Республикасининг янги олий раҳбари этиб сайлади. У яқинда ўлдирилган Али Хоманеийнинг ўғлидир, деб хабар бермоқда Эрон ахборот агентликлари.
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) Эроннинг янги олий раҳбарига содиқлик қасамёдини қабул қилди. ИИМК баёнотида айтилишича, ҳаракат Экспертлар кенгаши танловини қўллаб-қувватлайди ва янги раҳбарнинг кўрсатмаларини бажариш йўлида «тўлиқ бўйсуниш ва фидойиликка» тайёр.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Мужтабо Хоманеийнинг тайинланишини «ислом умматининг миллий бирликни мустаҳкамлашга бўлган интилиши ифодаси» деб атади. Пезешкиённинг агентликлар томонидан келтирилган баёнотида таъкидланишича, Мужтабо Хоманеийнинг сайланиши «Эрон халқи учун қадр-қиммат ва қудратнинг янги даври бошланишидан далолат беради».
Маълумот учун: 56 ёшли Сайид Мужтабо Хоманеий — Эрон Ислом Республикаси Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеийнинг иккинчи ўғли. Али Хоманеий 28 февраль куни Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши қўшма операцияси давомида Исроил авиазарбаси натижасида ҳалок бўлган эди.
Аввалроқ Дональд Трамп Эроннинг янги олий раҳбарини танлаш жараёнида шахсан иштирок этиш истагини билдирган ва Али Хоманеий сиёсатини давом эттирадиган ҳар қандай номзод, хусусан, унинг ўғли ҳам у учун мақбул эмаслигини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг