Январь-сентябрь ойларида 6 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган
2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида қарийб 2 миллион нафар Қозоғистон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 857 минг нафарга ёки 76 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича кўриниш олган:
- қариндошларни йўқлаш – 1 миллион 685 минг 849 нафар;
- хизмат юзасидан – 149 минг 912 нафар;
- саёҳат – 143 минг 898 нафар;
- ўқиш – 91 нафар;
- тижорат – 455 нафар;
- даволаниш – 6 минг 63 нафар.
Қўмита маълумотларига кўра, шу давр ичида қарийб 1,1 миллион Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонга сафар қилган бўлиб, ушбу рақам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 338,5 минг нафарга ёки 47 фоизга ўсган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг