Январь ойида пенсия ва нафақалар қайси санада тўланиши аниқ бўлди
Пенсия ва нафақаларни нақд пулда тўлаш ва карталарга ўтказиш санаси маълум қилинди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, «Халқ банки» ушбу ҳужжатнинг 2-бандига мувофиқ пенсиялар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тегишли ойнинг 27-кунидан кечиктирмай тўланишини таъминлаш топширилди.
Жамғарма маълумотларига кўра, 2022 йил январь ойида пенсия ва нафақаларни нақд пулда ва карталарга ўтказиш йўли билан тўлаш 5-6 январь кунлари амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг