Янги талабалар турар жойи — янги имокниятлар демак
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Мамлакатимизда келажагимиз эртасини белгиловчи навқирон ўғил-қизларнинг сифатли ва узлуксиз таълим олиши, жаҳон стандартларига жавоб берувчи замонавий ўқув бино ва залларида билимларини бойитиши, бир сўз билан айтганда, ўқиб-ўрганиб, ўз касбининг етук кадри ўлароқ камолга етиши учун йилдан йилга янгидан-янги шароитлар яратилмоқда.
Кенг имкониятлар замирида нафақат уларнинг илм олиши, балки сифатли ва қулай яшаш шароити билан таъминлаш ҳам асосий вазифалардан саналади. Айни кунларда юртимиздаги бир қатор таълим муассасаларида ўқиш бошланиши олдидан янги талабалар турар жойлари фойдаланишга топширилмоқда.

Қайд этиш жоизки, билим талабгорлари ўқув йилининг бошланғич даврини ижара уй излаб сарсон-саргардон ўтказмаслиги, кейинчалик ҳам дарслардан чалғимай, бемалол ўқиши, бор диққат ва эътиборини фақат ва фақат таълим олишга қаратишда уларнинг турар жой билан қанчалик таъминлангани муҳим омил ҳисобланади.
Куни кеча Чирчиқ давлат педагогика университети учун унутилмас кунлардан бири бўлди, десак, муболаға эмас. Чунки олийгоҳга янги ўқув йили арафасида 750 ўринга эга талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди. Янги бино олдида очилиш маросими ташкил этилиб, унга ўқитувчи-профессорлар, талабалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.

Тадбир аввалида қатнашчилар таълим даргоҳи бўйлаб саёҳат қилди, факултетлар фаолияти, таълим тизмими, ютуқлари билан танишди. Шундан сўнг, тўрт томонини талабалар турар жойлари ўраб турган амфитеатрда тадбирнинг кириш қисми бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар сўзга чиқиб, юртимизда таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик, хусусан, ушбу талабалар турар жойининг аҳамияти ҳақида сўз юритди. Маросим давоми университет талаблари иштирокидаги кичик байрамга уланди, шеърлар, куй-қўшиқлар янгради.

























Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг