Янги қурилма: энди жигар фаолиятига экспресс равишда ташхис қўйиш мумкин

12:27 18 Апрель 2022 Жамият
773 0

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институти томонидан ишлаб чиқилган кичик ўлчамли мобил қурилма қон плазмасидаги умумий билирубин миқдорини реактивсиз усул ёрдамида кам вақт давомида баҳолаш имконини беради.

Ушбу қурилма ёрдамида оилавий поликлиникаларда ва кўчма мобиль лабораторияларда қўлланиш ҳисобига одам организмининг соғлиғини белгиловчи асосий орган — жигарнинг ишлаш самарадорлигини экспресс равишда ташхислаш мумкин.

Қурилманинг муҳим хусусиятларидан бири, бу — унинг кичик ўлчамлилиги, мобиль, яъни дала шароитида ҳам, қисқа вақт оралиғида ва реагентсиз, қўшимча кимёвий моддаларсиз тўғридан-тўғри олишдадир. 

Қурилма энергия тежамкор бўлиб, дала шароитида ишлаши учун кичик ўлчамли аккумуляторлардан ҳам фойдаланса бўлади. Қурилмада 100 та ўлчаш натижаларини сақлаш имконияти ҳам мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?