«Янги авлод» махсус саноат зонаси ташкил этилади
«Тошкент шаҳрида «Янги авлод» махсус саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-138-сон, 20.03.2024 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида «Янги авлод» махсус саноат зонаси («Янги авлод» МСЗ) ташкил этилади (фаолият юритиш муддати 30 йил).
МСЗ фаолияти давомида унинг иштирокчиларига махсус иқтисодий зоналари иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади.
МСЗни бошқариш учун масъулияти чекланган жамият шаклида «Янги авлод» бошқарувчи компанияси ташкил этилади.
«Янги авлод» МСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкалари бошқарувчи компания томонидан «Е-auksion» электрон савдо платформаси орқали ижарага берилади.
МСЗ ҳудудида 2025 йил якунигача 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдоригача тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ўзлаштирилиши, натижада 2,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг