Яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Кеча, 17 ноябрь куни Европа минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Германия термаси гуруҳдаги асосий рақиби — Словакия термасига қарши майдонга тушди.
Учрашув «немис машинаси»нинг йирик 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Лерой Сане, Ник Волтемаде, Серж Гнабри, Ридл Баку ва Ассан Уэдраого муаллифлик қилди.
Шу тариқа Германия термаси гуруҳ босқичини 15 балл билан биринчи ўринда якунлади ва Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Кун доирасидан ўрин олган яна бир баҳсда Нидерландия терма жамоаси Литва термасини қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Голларга Тижжани Реййндерс, Коди Гакпо, Хави Симонс ва Дониел Мален муаллифлик қилди. Шу тариқа Нидерландия термаси гуруҳ босқичини 20 очко билан биринчи ўринда якунлади ва келгуси Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг