Россиянинг яна бир минтақасида мигрантлар учун патент нархи оширилади

11:53 22 Ноябрь 2025 Дунё
217 0

Россиянинг Ростов вилоятида 2026 йилдан бошлаб хорижий ишчилар учун патент нархи оширилади. Бу ҳақда РИА Новости ҳудуд ҳукуматига таяниб хабар берди.

— Ростов вилоятида 2026 йилда хорижлик ишчилар учун патент нархи ҳудудий коэффициентнинг оширилиши ҳисобига кўтарилади, — дейилади хабарда.

Патент олиш — визасиз тартибда ҳудудга кириб келган барча хорижликлар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун мажбурий.

Патент тўлови базавий ставка, дефлятор коэффициенти ва ҳудудий коэффициентдан ташкил топади. Ростов вилоятидаги ҳудудий коэффициент мамлакатдаги энг паст кўрсаткичлардан бири — 2,1 ҳисобланади.

Вилоятда ушбу коэффициентни 2,1 дан 3 га ошириш таклиф қилинмоқда. Бу орқали вилоят бюджетига қўшимча тахминан 1 миллиард рубль тушиши кутилмоқда.

Баъзи депутатларнинг фикрича, патент нархининг ошиши чет эллик ишчилар оқимининг камайишига, йирик корхоналарда ишчи кучининг етишмаслигига олиб келиши мумкин. Губернатор Юрий Слюсарь эса бундай вазиятга йўл қўймаслик учун минтақавий иқтисодий ривожланиш вазирлигига қўшимча механизмларни ишлаб чиқишни топширган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер