Яна бир мақсадимиз – ҳалол ишлаган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга имкониятларни кўпайтиришдан иборат — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон дунёга кенг очилганидан сўнг хорижий сайёҳлар сони ўтган йили 10 миллион кишидан, туризм хизматлари экспорти эса 3 миллиард доллардан ошди.
Тарихимиз, миллий ўзлигимизни тиклаш мақсадида бунёд этилаётган Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий зиёратгоҳи каби улкан ва ноёб мажмуаларда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари якунига етмоқда.
“Ишончим комил, халқимизнинг маънавий салоҳиятига ҳар томонлама муносиб бўлган бундай бетакрор обидалар аҳолимиз ва жаҳон жамоатчилиги учун янги ва жозибадор масканларга айланади.
Бу мажмуалар тадбиркорларимизга сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилишда қўшимча имкониятлар эшигини очади.
Яна бир мақсадимиз – ҳалол ишлаган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга имкониятларни кўпайтиришдан иборат.
Шу сабабли “Ҳалол меҳнат – хотиржам ҳаёт ва фаровон жамият гарови” деган шиор асосида “яширин” иқтисодиётни жиловлаш бўйича муҳим чора-тадбирларни амалга оширмоқдамиз”, – деди Президент.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг