Яккасаройда электр тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолатини расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган ходим ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида «Energo Savdo» филиали Яккасарой тумани бўлими ўчириш гуруҳи устаси Х.И. «Р.Ҳ.» МЧЖга қарашли меҳмонхонада электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ноқонуний уланганлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига тадбиркордан 25 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида «Energo Savdo» филиали ходими Х.И. электр тармоғига ноқонуний уланиш ҳолатини ўз телефонида видео тасвирга олиб, меҳмонхона раҳбарига далолатнома расмийлаштирилса 70 миллион сўм жарима қўлланилиши мумкинлигини айтиб, далолатномани расмийлаштирмаслик эвазига 35 миллион сўм талаб қилиб, олдиндан бўнак сифатида 10 миллион сўмини қўлга киритиб, меҳмонхонани электр тармоғига улаб бергани фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси (давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг