Яккабоғ туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

11:44 02 Июль 2025 Жамият
154 0

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Абдинаби Ғиёсов Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилиб, депутатлар Ғиёсов Абдинаби Камоловични Яккабоғ тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.

Номзод халқ депутатлари туман Кенгаши олдида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини тақдимот қилди.

Маълумот учун, Абдинаби Ғиёсов 1963 йил Яккабоғ туманида туғилган. У Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган. «Шуҳрат» медали соҳиби.

Тайинловга қадар у «Кумуш куз файзи» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирма таъсисчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Давронбек Саттаров Андижон вилоятининг Пахтаобод туманига ҳоким этиб тайинланган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?