Якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларга дарс берганлик учун йўл компенсацияси тўланади
Ҳукумат қарори (740-сон, 24.11.2025 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълум қилди.
Унда айтилишича, уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларни, шу жумладан, 1 хил ёшдаги ва 1 та манзилдаги 2 ва ундан ортиқ ўқувчиларни ўқитганлик учун мактаб ўқитувчиларига БҲМнинг 1 баравари миқдорида ойлик йўл компенсацияси тўланади.
Компенсация мактабдан ушбу ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 км бўлганда ҳамда ўқувчига бириктирилган бир нечта ўқитувчиларга компенсация уларнинг ҳар ойда амалда ўтказадиган ўқув соатлари улушидан келиб чиқиб, уйда ўқитилаётганларнинг ўқув режасидаги ўқув соатлари миқдорига мутаносиб тўланиши белгиланган.
Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ҳамда тиббиёт ҳамширалари вақтинча ишда бўлмаган даврда уларнинг вазифасини бажариш учун ички буйруқлар ўриндошлик асосида расмийлаштирилади.
Бунда бажарилган иш учун 100 фоиз миқдорда (бошқа лавозимлар учун 50 фоиз миқдорда) иш ҳақи тўланади.
Мазкур ҳолатда ўриндошлик асосида фаолият юритган ходимнинг жами иш юкламаси 1,5 ставкадан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг