«Microsoft»даги техник муаммо Ўзбекистон аэропортлари ишига таъсир қилмади — «Uzbekistan Airports»
Фото: Архив сурат
Аввалроқ «Windows» тизими билан ишлайдиган қурилмаларда бутун дунё бўйлаб муаммолар кузатилаётгани, хусусан, Австралия, АҚШ, Япония, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда аэропорт, банклар, ОАВ ҳамда фонд биржалари фаолиятида узилишлар юзага келаётгани ҳақида хабар берилган эди.
«Uzbekistan Airports» ахборот хизмати «Microsoft» ишидаги глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмади, деб хабар бермоқда.
«Айни дамда барча аэродромларда учиш ва қўниш жараёнлари одатдагидек давом этмоқда. Авиакомпаниялар йўловчиларни рўйхатга олишда дастурий носозликларга дуч келган тақдирда, «Uzbekistan Airports» авиаташувчиларга ўзининг муқобил рўйхатга олиш тизимини таклиф қилишга тайёр», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг