Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Янги йил билан табриклади
Россия президенти хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларини, шунингдек, халқаро ташкилотлар раҳбарларини Рождество байрами ва яқинлашиб келаётган Янги 2022 йил билан табриклади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни табриклаб, келгуси 2022 йилда ҳам икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари бўйича самарали мулоқот ва яқин ҳамкорликдаги ишлар давом этишига умид билдирди.
Бу, шубҳасиз, дўст Россия ва Ўзбекистон халқларининг туб манфаатларига жавоб беради, Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга ҳамоҳангдир, — деди Путин.
Бундан ташқари, Россия раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Москвага ташрифи Россия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик мустаҳкамлигини тасдиқлагани, янги истиқболли қўшма лойиҳалар ва ҳамкорлик йўналишларини белгилаш имконини берганини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг