«VISION-2050» мавзусида экспертлар йиғилиши ўтказилди

13:13 01 Декабрь 2023 Жамият
451 0

20 октябрь куни “InnoWeek.Uz-2023» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида “VISION-2050» экспертлар йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари Шаҳло Турдикулова ҳамда Жаҳон банкининг “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси Халқаро экспертлар кенгаши раиси Ербол Сулейменов бошчилигида ўтказилди.

Экспертлар учрашуви Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан Жаҳон банки билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Йиғилишда илм-фан, тижоратлаштириш, венчур капитал фондлари, нашриёт фаолияти, сармоя ва бизнес каби турли соҳалардан мутахассислар йиғилди. Шунингдек, халқаро ташкилотлар, жумладан Жаҳон банки (WB), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (UNDP), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси (UNECE) ва Европа Иттифоқи (EU) вакиллари ҳам иштирок этдилар. Маҳаллий экспертлар билан бир қаторда АҚШ, Германия, Венгрия, Россия, Қозоғистон, Исроил ва Буюк Британия каби турли мамлакатларнинг фикр ва тажрибалари тақдим этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?