Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди

13:09 13 Апрель 2025 Жамият
341 0

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди, деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Бобоев Фахриддин Атоевич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

Фахриддин Бобоев Вазирлар Маҳкамаси мутахассиси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси ва бошқа бир қатор масъул вазифаларда ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?