“Венгрия Фанлар Академияси тўпламида Ўзбекистон маданий мероси” номли ҳужжатли фильм тасвирга олинди

16:48 02 Октябр 2023 Маданият
163 0

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги буйруғига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУКда “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркуми остида “Венгрия Фанлар Академияси тўпламида Ўзбекистон маданий мероси” номли ҳужжатли фильми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда суратга олинди.

Фильмни суратга олиш ишлари Ўзбекистонда ва Венгрия шаҳрининг тарихий кўчаларида, Венгрия Фанлар Академиясида, Қўлёзмалар кутубхонаси ахборот марказида амалга оширилди. Айни кунларда ушбу ҳужжатли фильм монтаж жараёнларида

Ижодий гуруҳ:
Сценарий муаллифи ва режиссёр — Шахноза Ғаниева
Режиссёр ассистенти — Камилла Бинятова
Оператор — Алексей Вензос
Оператор — Ахроржон Абдуҳакимов
Картина директори — Гулнора Абдураҳимова.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер