Венгрия Бош вазири учинчи жаҳон уруши хавфидан огоҳлантирди

Фото: РИА Новости
Келгуси йилларда ҳозирги жараёнларни Учинчи жаҳон уруши дебочаси ёки ҳатто унинг эпизоди деб аташ мумкин. Ушбу фикрларни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан айтиб ўтди.
«Эҳтимол, 10 йилдан кейин ҳозирги жараёнларни Учинчи жаҳон уруши дебочаси, деб аташ мумкин. Агар вазият ёмонлашса ва биз Брюсселда юзага келган уруш психозини назорат қила олмасак, бу йиллар тарихи ҳам буюк жаҳон урушининг биринчи йиллари эпизоди бўлишини истисно қилиб бўлмайди», дейди Орбан.
Олдинроқ, Венгрия Бош вазири Ғарб сиёсатчилари ва оммавий ахборот воситаларининг баёнотлари Европа Россия билан урушга тайёрланаётганидан далолат беришини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, НАТОнинг Брюсселдаги ишчи гуруҳлари альянс Украинадаги можарода қандай иштирок этиши мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг