“Uzbekistan Airports” компанияси “Uzbekistan Airports Training Center” аэропорт ходимларини тайёрлаш марказини ташкил этади

15:27 23 Ноябрь 2023 Жамият
202 0

“Uzbekistan Airports”АЖ делегацияси Кореяга жавоб ташрифи доирасида Korea Airports Corporation (KAC) вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди ва авиация саноатининг бир қанча объектларида бўлди.

“Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.в.б. Жавлонбек Умархўджаев ва KAC президенти Ёон Ҳюнг-Жоонг ҳамкорликнинг бир қанча йўналишларини ўз ичига олган англашув меморандумини имзоладилар. Асосий йўналиш Ўзбекистонда аэропорт ходимлари учун авиация соҳасида тайёрлаш марказини яратиш бўйича қўшма лойиҳа бўлди. Марказ KAC инновацион тажрибаси асосида ташкил этилиб, Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) молиялаштириш ва уни замонавий ускуналар билан жиҳозлашни назарда тутувчи грант кўмагида қурилади.

Ҳужжат, шунингдек, аэропортларни бошқариш соҳасида ахборот ва тажриба алмашиш, лойиҳалар ва бизнес ташаббуслар бўйича экспертлар алмашинуви, авиация соҳасида қўшма дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш, аэропортларни самарали бошқариш учун кадрлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни ўз ичига олади.

“KAC билан ҳамкорликнинг асосий таркибий қисми Ўзбекистон аэропортлари қошида KOICA гранти кўмагида Авиация ўқув марказини ташкил этишдан иборат. Бугунги кунда Ўзбекистон аэропортларида 8 мингдан ортиқ ходим меҳнат қилмоқда ва ишчиларнинг малакасини ошириш аэропорт фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бундай марказни ташкил этиш илғор жаҳон тажрибасига мувофиқ технологик имкониятлар ва операцион стандартларни доимий равишда такомиллаштириш учун зарур. Бундан ташқари, “Uzbekistan Airports” АЖ авиация соҳасида меҳнат қилаётган кадрларни тайёрлашга илғор методология ва амалиётларни жорий этиш бўйича KAC билан яқиндан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда”, — деди “Uzbekistan Airports” компанияси раҳбари Жавлонбек Умарходжаев.

Ташриф давомида делегация Сеул ва Чонжу шаҳарларидаги KAC авиация ўқув марказларида бўлиб, у ерда кадрлар тайёрлашнинг илғор усуллари билан танишди. Бундан ташқари, Uzbekistan Airports вакиллари Kimpxo халқаро аэропорти (Сеул) иши билан танишдилар ва Инчеон халқаро аэропортининг авиация академиясига ташриф буюрдилар. Шунингдек, “JEJU Air” авиакомпанияси билан истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер