«UzAuto Motors», «Тошкент трактор заводи», «Йўлқурилиш» каби 29 та компания сотувга қўйилади
Президентнинг тегишли қарори асосида 29 та давлат иштирокидаги йирик корхоналарнинг акциялари халқаро ва маҳаллий бозорларда оммавий савдога қўйилади.
Ушбу қарор давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банклари фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларни хусусийлаштириш орқали хорижий инвестицияларни жалб этишга қаратилган.
Бунда «Universal Mobile Systems» МЧЖ – 100 фоиз, «UzAuto Motors» АЖ – 99,7 фоиз, «UzAuto Motors Powertrain» АЖ – 100 фоиз, «Ўзбекинвест ЭИСК» АЖ – 75,24 фоиз, «Ўзагросуғурта» АЖ – 99,35 фоиз, «Uzbekistan GTL» МЧЖ – 100 фоиз, «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ – 96,7 фоиз, «Трансгазмахсусқурилиш» АЖ – 77,6 фоиз, «Махсусэнергогаз» АЖ – 41 фоиз, Тўрақўрғон, Янгиангрен, Ангрен, Сирдарё, Тошкент, Навоий, Тахиатош, Муборак ва Фарғона ИЭСлари – 100 фоиз, «Технопарк» МЧЖ – 100 фоиз, «Uzbek Leasing International» АЖ – 45,5 фоиз, «Ўзагролизинг» АК – 97,5 фоиз, «Тошкент трактор заводи» МЧЖ – 100 фоиз, «Шеробод цемент заводи» МЧЖ – 100 фоиз, «Йўлқурилиш» АЖ – 100 фоиз, «Ўзсувқурилиш» АЖ – 100 фоиз, «Шарғункўмир» АЖ – 99,93 фоиз, «Ўзметкомбинат» АЖ – 91 фоиз, «Навоийазот» АЖ – 75 фоиз оммавий савдога чиқарилади.
Бундан ташқари, Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 декабрга қадар 2030 йилгача давлат корхоналарини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг