«UzAuto Motors» огоҳлантириш билан чиқди

17:08 05 Февраль 2021 Жамият
1241 0

Сўнгги пайтларда «UzAuto Motors» АЖ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар учун кредит олишда «ёрдам» бериш борасидаги таклифлар тез-тез учрамоқда. Ҳолатга «UzAuto Motors» муносабат билдирди.

«Банклар автокредит бўйича воситачилик ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмайдилар. Автокредит истеъмолчининг шахсий сўрови орқали банк ва автомобиль ишлаб чиқарувчининг қўшма дастури доирасида амалга оширилади.

Қарз олувчининг даромади етарлича бўлмаган тақдирда ҳам, «муаммони ҳал қилиш» ҳақидаги барча ваъдалар ёлғондир. Банклар қарз олувчиларнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни тўғридан-тўғри Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидан оладилар.

Шуни эсда тутингки, янги автомобиль харид қилиш учун кредитни фақат Банкка мурожаат қилиш орқали олишингиз мумкин. Бундай кредитларни расмийлаштириш максимал даражада соддалаштирилган ва кўп вақтни талаб қилмайди», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?