«UzAirways» мустақиллик байрамига чегирмалар эълон қилди
Ўзбекистон ҳаво йўллари мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами билан чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда «UzAirways» матбуот хизмати хабар берди.
«Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар учун авиачипталар тарифларидан 30% чегирма тақдим этамиз», дейилади хабарда.
Чегирмали авиачипталарни 6 августдан 3 сентябргача booking.uzairways.com сайти, иловаси, «Uzbekistan Airways Sales» филиаллари ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
Компаниянинг билдиришича, йўловчи ва юк ташиш тарифларига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва тўловлар ҳам ўрнатилади. Уларга 30% лик чегирма амал қилмайди.
Аввалроқ, Президентимиз Рақобатни ривожлантириш концепцияси билан танишганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг