Президент ТИВ аксарият ҳолатларда нота бериш билангина чекланиб қолаётгани ҳақида гапирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ТИВ аксарият ҳолатларда расмий нота бериш билангина чекланиб қолаётгани ҳақида гапирди.
«Хорижда ноқонуний бўлиб турган фуқароларимиз борлиги бизни ташвишга солади», деди давлатимиз раҳбари.
Ўтган йили Россияда 150 мингдан зиёд фуқарога «миграция амнистияси»ни қўллашга эришилди. Бошқа мамлакатларда ҳам фуқароларимизга қонуний асосда ишлашларига кўмаклашиш, бу борада хорижий томонлар билан музокараларни фаоллаштириш, шу билан бирга фуқароларимиз ҳам ўзлари бўлиб турган мамлакат қонунчилиги талабларига риоя қилиши лозимлиги қайд этилди.
Бундан буён миграция оқими кўпайиб бораётган давлатлар, айниқса, Европада меҳнат мигрантлари билан ишлаш элчихоналардаги консулларнинг асосий вазифаси бўлиши белгиланди.
Шунингдек, чет элдаги фуқароларимизни консуллик ҳисобига қўйиш тартибини янада соддалаштириш, ортиқча бюрократияни қисқартириш топширилди.
Фуқароларимизнинг хорижий давлатларда ўтказилаётган турли рейдларда ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда жиддий норозилик уйғотмоқда.
Аксарият ҳолатларда Ташқи ишлар вазирлиги расмий нота бериш билангина чекланиб қолмоқда.
«Элчи ва консуллар ҳар бир ҳолат юзасидан малакали юридик ёрдам кўрсатиб, хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши шарт», деди Президентимиз.
Бундан ташқари, хориждаги ёшларимиз ёки талабаларнинг турли оқимларга қўшилиб қолаётгани барчани жиддий ташвишга солиши кераклиги таъкидланди.
Бундан буён элчилар «кабинет дипломатияси»дан воз кечиб, хориждаги ватандошларимиз ишлаётган қурилиш майдонига, ётоқхонага, талабалар аудиториясига бориб, уларнинг муаммосини ўрганиб, ечими бўйича ишлаши шартлиги қайд этилди.
Мутасаддиларга хорижда оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларимиз учун бепул колл-марказ ташкил этиб, мурожаатларини тегишли вазирликлар билан тезкор ҳал қиладиган тизим яратиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг