Устувор йўналишлар ва истиқболдаги режалар муҳокамаси
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Оуэн Мерфи бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Дастлаб делегация вакилларига партия фаолиятининг ҳозирги кундаги устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Мулоқот мобайнида 2021 йил 24 октябрда ўтказилган Ўзбекистон президентлигига сайловни кузатиш бўйича ДИИҲБ делегацияси миссиясининг якуний ҳисоботи ҳам кўриб чиқилди.
Учрашувда томонлар ЕХҲТ нинг бўлажак сайловлар ҳуқуқий базаси ва амалиётини такомиллаштириш бўйича тавсияларини ҳар томонлама муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратишди ҳамда бу йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдиришди.
Фикр алмашинувлар чоғида кейинги йилларда Ўзбекистон сиёсий партияларининг ЕХҲТ институтлари, жумладан, ДИИҲБ билан ҳам ҳамкорлиги сезиларли даражада фаоллашгани қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Тадбир дўстона руҳда бўлиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг