Усмон Дембеле “The Best” мукофотини қўлга киритди
Франция миллий терма жамоаси ва Парижнинг ПСЖ клуби вингери Усмон Дембеле ФИФА томонидан ташкил этилган “The Best” йилнинг энг яхши футболчиси мукофоти соҳиби бўлди.
ФИФА маросимида эълон қилинган натижаларга кўра, Дембеле овоз беришда бошқа номзодларни ортда қолдириб, йилнинг энг яхши эркак футболчиси деб топилди.
Маълумот учун, Усмон Дембеле ўтган мавсум ПСЖ сафида барқарор ва самарали ўйин намоён этди. У Франция чемпионати, мамлакат кубок мусобақалари ҳамда Европа майдонларида жамоасининг асосий етакчиларидан бири бўлди. Шунингдек, футболчининг индивидуал кўрсаткичлари ҳам юқори баҳоланди.
Қайд этиш жоиз, “The Best” мукофоти ФИФА томонидан ҳар йили футболчилар, мураббийлар, миллий терма жамоалар сардорлари ва мухлислар овози асосида топширилади.
Усмон Дембеле мазкур мукофотни қўлга киритиш орқали фаолиятидаги энг йирик шахсий ютуқлардан бирига эга чиқди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг