Ургутга темирйўл тармоғи тортилмоқда
Самарқанд шаҳрини Ургут тумани билан боғловчи янги темирйўл тармоғи замонавий муҳандислик ечимлари ҳисобга олинган ҳолда барпо этиляпти. Кўҳна кент ҳудудидан бошланувчи пўлат излар Жомбой туманидаги “МАN” заводи яқинидан 4Р-238 автомобиль йўлини кесиб, Зарафшон дарёси бўйлаб ўтади ва унинг устига қурилган кўприк орқали Ургут туманига боради.

— Ҳозирда темирйўл ўтадиган 55 километр йўлнинг асосий қисмида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда, — дейди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари Анвар Алламуратов. — Шунингдек, иккита вокзал қурилиши ҳам бошланган, биринчиси Ургут шаҳрида, иккинчиси Ургутнинг Тожикистон Республикаси билан чегарадош Жартепа ҳудудида қад ростламоқда.

Бу лойиҳа туман тадбиркорларининг ўз маҳсулотларини темирйўл орқали хорижга экспорт қилишига имконият яратади, транспорт тизимини яхшилаш, янги иш ўринларини кўпайтириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг