Эрон Ташқи ишлар вазири АҚШ билан музокаралар бўлмаслигини маълум қилди

20:47 10 Март 2026 Дунё
245 0

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи янги олий раҳбар Мужтабо Хоманаий даврида АҚШ билан музокаралар олиб бориш масаласи қайта кўриб чиқилиши эҳтимолдан йироқ эканини айтди. Унинг сўзларини РИА Новости агентлиги келтирмоқда.

Аввалроқ Эрон Экспертлар кенгаши Мужтабо Хоманаий ислом республикасининг янги олий раҳбари этиб сайланганини расман тасдиқлаган эди.

Эрон Ташқи ишлар вазири янги олий раҳбар даврида АҚШ билан музокаралар олиб борилганми ва Хоманаий бунга очиқми, деган саволга жавоб берди:

«Биринчи навбатда, унинг бирор бир изоҳ бериши учун ҳали жуда эрта. Биз ҳаммамиз унинг кейинроқ бўладиган нутқлари ва изоҳларини кутмоқдамиз. Бироқ, америкаликлар билан суҳбатлашиш ёки музокаралар олиб бориш масаласи яна кун тартибига қайтади деб ўйламайман, чунки бизда жуда аччиқ тажриба бор», — деди Ароқчи PBS телеканалига берган интервьюсида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?