UNFF раҳбари ва Экология вазири “Green University” ҳудудида дарахт экишди
БМТ Бош котиби ёрдамчиси, ташкилотнинг ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш бўйича Форуми Котибияти (UNFF) директори доктор Жулиэтте Биао 8-9 ноябрь кунлари Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлди.
Юқори мартабали меҳмон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлигида Тошкент вилояти “Дархон” илмий-тажриба станцияси (“Дендропарк”) ҳудудидаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети (“Green University”)нинг янги кампусига ташриф буюрди. Эслатиб ўтамиз, университет 2023 йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган.
Ташриф чоғида Биао хоним яқин келажакда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича минтақавий марказга айланадиган университетнинг янги замонавий биносида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Маълумот учун, доктор Жулиэтте Биао Африка, Лотин Америкаси ва Канадада халқаро ўрмонларни ривожлантириш ва бошқариш бўйича 32 йиллик катта тажрибага эга. UNFFга қўшилишдан олдин у олти йилдан ортиқ вақт давомида Кениянинг Найробидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича дастурида (УНEП) Африка бўйича минтақавий вакил сифатида ишлаган. У, шунингдек, Бенин (Ғарбий Африка) атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш вазири сифатида фаолият юритган.
Юқори мартабали меҳмон Тошкент шаҳрида экология соҳасида биринчи минтақавий университетни ташкил этиш ташаббусини ижобий баҳолади ва университет нафақат Марказий Осиё минтақасига хизмат қилишига, балки бутун дунёдан келган барча қизиқувчилар учун очиқ бўлишига умид билдирди. Биао хоним, шунингдек, Ҳуб анд Споке инновацион таълим модели ва яшил жамоат жойлари қурилишидаги экологик тоза ёндашувни юқори баҳолади.
Ташрифдан сўнг “икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилиш белгиси сифатида” Азиз Абдуҳакимов ва Ж.Биао хоним “Green University” ҳудудидаги боғда дарахт экишди.
Маълумот учун, аввалроқ Жулиэтте Биао Азиз Абдуҳакимов билан учрашиб, Ўзбекистонда ўрмонзорлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг