«Унда бошқа йўл йўқ». Трамп Маск республикачилар сафига қайтади, деб ҳисоблайди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, америкалик миллиардер Илон Маск охир-оқибат барибир республикачилар сафида қолади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Менимча, унда бошқа йўл йўқ. У — соғлом фикрлайдиган одам, яхши инсон. Бироз ўзбошимчалик қилди ва бу нотўғри бўлди, лекин бу нормал ҳолат», — деди Трамп радиобошловчи Скотт Женнингсга берган интервьюсида.
Президент қўшимча қилиб, Маскни ҳар доим яхши кўрганини ва ҳозир ҳам унга нисбатан илиқ муносабатда эканини таъкидлади.
«У яхши одам. 80 фоизга супердаҳо, қолган 20 фоизида муаммолар бор. Агар уларни ечса, у буюк шахс бўлади», — деди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида Трамп ва Маск ўртасида ижтимоий тармоқларда тортишув бўлган эди.
Маск ўз баёнотида Трампнинг 2024 йил ноябрдаги сайловда ғалаба қилишида унинг қўллаб-қувватлаши ҳал қилувчи омил бўлганини айтди. Шунингдек, у янги импичмент ғоясини маъқуллади, Оқ уй ташаббуси билан қабул қилинган давлат харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва президент жорий этган импорт божларини танқид қилди.
Бунга жавобан Трамп Маскни «жинни» деб атади ва у бир пайт федерал ҳукумат самарадорлигини ошириш бўйича ишчи гуруҳни бошқарар экан, ўз вазифаларини сидқидилдан бажармай қўйганини айтди.
Кейинроқ Илон Маск ўз сиёсий партиясини тузиш ниятида эканини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг