Улуғ шоирга эҳтиром (Фото Видео)

13:35 09 Февраль 2020 Маданият
2424 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Бу йил улуғ сўз санъаткори, мутафаккир шоир Aлишер Навоий таваллудининг 579 йиллигини кенг нишонлаймиз. Мутафаккир шоир таваллудини юртимиз бўйлаб катта тантана билан нишонлаш эзгу анъанага айланган. Шу муносабат билан бугун пойтахтимизда қад ростлаган Навоий ҳайкаллари пойига гул қўйиш маросимлари бўлиб ўтди. 

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Аввало Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети ҳовлисида жойлашган улуғ шоир ҳайкали пойида асосий расмий тадбир ўтказилди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, дипломатик корпус вакиллари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, Афғонистон ва Озарбайжондан келган бир гуруҳ олим ва тадқиқотчилар, талаба ва ўқувчи ёшлар ҳамда ижодий ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тадбирни Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид очиб берди. Анжуманда сўз олганлар Навоий абадияти, турли мамлакатлар ижтимоий-сиёсий, адабий муҳитида қолдирган ўчмас изи, бетакрор ғазаллари хусусида cўз юритдилар. Шунингдек, Навоий ғазалларидан қилинган таржималар, улуғ шоир ҳақидаги олимлар фикр-мулоҳазалари айтиб ўтилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

xs.uz online расмий веб сайтини кузатиб боринг. Тез орада тантанали адабий-маърифий тадбирдан видео репортаж тақдим этамиз.

Юлдуз Ўрмонова,

Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?