Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар қолдирилиши мумкин

16:16 11 Декабрь 2023 Дунё
385 0

Иллюстратив фото

Украинанинг қўшилиши бўйича Европа Иттифоқи музокаралари келаси йилнинг март ойига қолдирилиши мумкин.

Агар Венгрия бош вазири Виктор Орбан 14-15-декабрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган саммитда бунга розилик бермаса, Украинанинг Европа Иттифоқи (ЕИ)га қўшилиши бўйича музокаралар келаси йилнинг март ойига қолдирилиши мумкин.

Бу ҳақда “Euractiv“ портали дипломатик манбаларга таяниб хабар бермоқда. Музокараларни кечиктириш қарори ЕИ учун муроса вариантига айланиши мумкинлигини таъкидлади.

Қайд этилишича, Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари 14-15-декабрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган саммитда Киевга 50 миллиард евро миқдорида иқтисодий ёрдам кўрсатиш, Украина қуролли кучлар учун қўшимча 20 миллиард евро ажратиш бўйича қарор қабул қилишади ва мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокараларни бошлайдилар.

Агар Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокараларга Венгрия бош вазири Виктор Орбан розилик билдирмаса, бу масала келаси йилнинг март ойига қолдирилиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?