Украинада жанг қилган россияликлар Европа Иттифоқига киритилмаслиги мумкин
Бугун, 29 январь куни Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Украинадаги жангларда иштирок этган россиялик фуқароларнинг Европа Иттифоқи ҳудудига киришини тақиқлаш масаласи муҳокама қилинади.
Билдирилишича, мазкур ташаббус Эстония томонидан илгари сурилган бўлиб, мамлакат расмийлари ушбу таклифни жиноятчиликнинг ортиши, хусусан, илгари судланган шахсларнинг ҳарбий ҳаракатларда қатнашгани билан изоҳлаган.
«Хавфни камайтиришнинг энг самарали усулларидан бири Украинага қарши урушда иштирок этгани исботланган шахсларни имкон қадар кенг миқёсда қора рўйхатга киритишдир», — деган «Politico» нашри билан суҳбатлашган дипломатик манбалардан бири.
Нашрнинг яна бир манбасига кўра, Европа мамлакатлари Эстония ташаббусини қўллаб-қувватлаган. Аммо кўплаб давлатлар бундай тақиқни амалда жорий этишда жиддий муаммоларга дуч келиши мумкин. Сабаби Украинадаги жангларда қатнашган россиялик шахслар рўйхатини тузиш ҳамда етарли далиллар йиғиш қийинчилик туғдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг