Украина муддати ўтган AstraZeneca вакцинасининг ярим миллион дозасини йўқ қилди
Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги Британия-Швеция AstraZeneca компаниясининг муддати ўтган 500 минг дозадаги коронавирус вакцинасини утилизация қилди. Бу ҳақда Украинанинг "Liga.net" нашри хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, муддати ўтиб кетган AstraZeneca вакцинасининг ярим миллион дозаси Украинада улоқтирилган. Вазирлик маълумотларига кўра, пункт ва эмлаш марказларидан препаратнинг муддати ўтган дозалари олиб қўйилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида таъкидланганидек, ҳозирда мамлакатда AstraZeneca вакцинасининг юз минглаб дозалари мавжуд бўлиб, уларнинг амал қилиш муддати бир неча ҳафта ичида тугайди. Ушбу дори воситалари биринчи ва иккинчи дозаларда қўлланилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг