Уч ойда аҳоли жон бошига 5,6 млн сўмдан бозор хизматлари кўрсатилди
2025 йилнинг январь–март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 210,8 триллион сўмга етди. Бу ҳақда миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,6 триллион сўмга ёки 12,6 фоизга ошган.
Маълумот учун, 2024 йил январь–март ойларида хизматлар ҳажми 169,2 триллион сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 114,2 фоизга етганди.
2025 йилнинг январь–март ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 5,6 миллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,4 фоизга ошган.
2025 йилнинг таҳлил қилинаётган даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 113,9 триллион сўмни ёки бозор хизматлари умумий ҳажмининг 54 фоизини ташкил этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг