Уч ҳудудда қиймати ярим млрд сўмдан ортиқ бўлган электр ўғирланди

19:19 07 Июль 2025 Жамият
180 0

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Х.Б.» фермер хўжалиги раҳбари И.Х. тижорат мақсадида сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 243,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шовот тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Б.О.» фермер хўжалиги раҳбари Н.Б. тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 205,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментининг Урганч шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Г.С.» МЧЖ раҳбари С.Х. савдо дўконида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб 102 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?