Уч ҳудудда 430,2 миллион сўмлик энергия ресурслари талон-тарож қилинди

14:59 03 Сентябр 2025 Жамият
109 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ф.Х. компьютер ўйинларини ташкил этган бинода электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 207,6 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.

Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.

Унга кўра, фуқаро М.С. «Роҳат» МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 117,9 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, департаментнинг Нукус шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «И.Р.» МЧЖ масъул шахслари «Ёшлар истироҳат» боғининг қурилиш ишларида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 106,8 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?