Туркияда онаси вафот этиб, болалар уйига жойлаштирилган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Фото: «Дунё»
Онаси вафотидан сўнг Туркиядаги болалар уйига жойлаштирилган 5 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл Туркиядаги маҳаллий шифохоналардан бирида фарзандини дунёга келтирган. Бироқ кўп ўтмай касаллик туфайли вафот этган. Чақалоқ бир неча йил давомида суриялик ва ўзбекистонлик аёллар томонидан парвариш қилинган.
Шундан сўнг, ота-она қармоғисиз қолган бола холасига топширилган. Аммо боланинг туғилганлик бўйича ҳеч қандай ҳужжати бўлмагани сабабли вояга етмаган фуқаро сифатида давлат томонидан мажбурий равишда Истанбул шаҳрида жойлашган болалар уйига жойлаштирилган. Фуқаронинг жиянини васий сифатида ўз қармоғига олиш талаби вояга етмаган фуқарога оид ҳужжатларнинг йўқлиги сабабли болалар уйи маъмурияти томонидан рад этилган.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан тегишли давлат идоралари билан олиб борилган қатор музокаралар давомида, адвокатлар жалб қилинган ҳолда суд томонидан болани холасининг қармоғига ўтказиш бўйича қарор чиқарилишига эришилган.
Юртдошларимизнинг муаммоли вазиятлари ҳал этилгандан сўнг улар учун «Ватанга қайтиш гувоҳномаси» Бош консулхона томонидан расмийлаштириб берилди ва улар Ўзбекистонга қайтарилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари ота-она қармоғисиз қолган ва холаси қўлига ўтган болага яшаши, таълим-тарбияси ҳамда унинг манфаатлари қонунчилик доирасида, ўрнатилган тартибда таъминланишини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг