Туркияда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин
Туркия ҳукумати 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш ва улардан фойдаланишни тақиқлашга оид ҳужжатларни тайёрлаб бўлди. Бу ҳақда NTV Haber телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳукумат болалар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш бўйича қатор чораларни кўрмоқда. Ушбу чоралар орасида 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда фойдаланишни тақиқлаш ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Францияда ҳам 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш таклиф қилинган эди. Бу каби чоралар болаларни ўз жонига қасд қилишга ёки ўзини шикастлашга ундайдиган, ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликни тарғиб қиладиган, шунингдек, экстремистик ва ксенофобик мазмундаги материаллардан ҳимоя қилиш мақсадида кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг