Туризм ривожи йўлида...

10:08 02 Декабрь 2024 Жамият
154 0

Саид ДОНИШЕВ/«Халқ сўзи». Жиззах вилоятининг туризм салоҳиятини янада ошириш, бу борада чет давлатлардаги туристик компаниялар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, соҳага халқаро инвестор ва мутахассисларни жалб қилиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Президентимизнинг 2024 йил 18 июлда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти делегацияси Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлди.

Ташриф давомида хорижлик сайёҳларни ҳудудга жалб этиш юзасидан Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Сардор Шукуруллаев ва “Transindus Limited” тур компанияси бошқарувчи директори Амрит Сингх хоним ўртасида ўзаро учрашув ўтказилди.

Шунингдек, 500 миллион кишилик халқаро аудиторияга эга “BBC Glоbal Nеws Eurasia” тижорат ваколатхонаси раҳбари, “Dars Films” компаниясининг бош продюсери Сергей Становкин билан ҳам музокара олиб борилди.

Музокаралар давомида Жиззах вилоятини дунёга танитиш, тарғиб қилиш ва туристлар оқимини оширишга хизмат қилиши кутилаётган “Минтақада қуёш чиқиши” лойиҳаси муҳокама қилинди.

Айтиш мумкинки, мазкур лойиҳа ҳудуднинг ўзига хос жиҳатларини дунё миқёсидаги нуфузли, таъсирли аудитория кўз ўнгида инвестициявий, туристик жозибадорлик ҳамда визуал тасвирлар орқали оширади. Воҳанинг маданий, тарихий ва меъморий хилма-хиллигини намойиш қилиш каби вазифаларга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер